Государственный герб республики Узбекистан

Центр исследования проблем приватизации

и управления государственными активами

при Агентстве по управлению государственными активами Республики Узбекистан

Фотография здания Госкомконкуренции

г.Ташкент, улица

Амира Темура, 6

(+998 71) 259-21-06

research@davaktiv.uz


  • О центре
  • Цели и задачи
  • Организационная структура
  • Сотрудники центра
  • Учёный совет
  • Отчёты
  • Научная продукция
  • Опубликованные труды
  • Авторские свидетельства
  • Внедрения в практику
  • Информация для АО
  • Полезные ссылки
  • Объявления
  • Вакансии
  • Обратная связь
  • Открытые данные
  • Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамаси бўйича ишчи комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

    2022 йил 28 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги биносининг 106 хонасида соат 15.00да Марказ ташаббуси билан ташкил этилган “Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамаси бўйича ишчи комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” марказидан маъсул ходимлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Юридик бўлими, Замонавий IT-технологияларни жорий этиш бўйича Департамент вакиллари ва Тадқиқот Марказидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашган ходимлар иштирок этган.

    Ушбу йиғилишда қарор лойиҳаси муҳокама қилиниб, вазирлик вакилларидан таклифлар ва тавсиялар олинди. Ушбу таклифлар ва тавсиялар мазкур қарор лойиҳасида қўллаш имкониятлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Последнее изменение: