Навоий вилоятида ўтказилган семинарлар тўғрисида маълумот
Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш Маркази томонидан Навоий вилоятида шу йилнинг 24-25 май кунлари “Товар бозорларини либераллаштириш – фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишни қўллаб қуватлашнинг бош омили” мавзусида, шунингдек Навоий тоғ-кон металлургия комбинатида 26 май куни “Товар бозорларини либераллаштириш ва рақобат сиёсатининг устувор йўналишлари” мавзусида махсус семинарлар ўтказилди.
Семинарлар давомида ўтказилган муҳокамаларда иқтисодиётни либераллаштириш ва товар бозорларида соғлом рақобат муҳитини яратиш жараёнида монополияга қарши тартибга солиш соҳаси қонунчилигидаги ўзгартиришлар ва товар бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларни назорат қилиш тартиби, товар ва хом ашё биржа савдоларини ривожлантириш, интеллектуал мулк ва тижорат сирини муҳофаза қилиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилишга кўмаклашишнинг замонавий тенденциялари тушунтирилди.
Бунда, семинар мобайнида Навои вилоят хокимлиги ва Қўмитанинг худудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан Навоий вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари ва вилоятидаги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишнинг, кичик саноат зоналарини ташкил этишнинг шакллари ва услублари бўйича янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш имкониятлари семинар қатнашчиларига батафсил тушунтириб берилди.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига ҳуқуқий муҳофаза олишнинг аҳамияти, товар бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларни назорат қилиш тартиби, ҳукумат қарорларига асосан табий монополия субектларининг товарлар (хизмат)лар нархларини тартибга солиш ва назорат қилишнинг тартиб-тамойиллари, инновация фаолиятини юритиш борасида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисидаги” Қонунининг асосий талабларини таъминланиши ва товар бозорларини либераллаштириш жараёнида монополияларга қарши тартибга солиш соҳаси қонунчилигини такомиллаштириш ва корхоналарда тижорат сирини ҳимоя қилиш усуллари масалалари бўйича тадқиқот маркази директори ўринбосари У. Камалетдинов, марказ бўлим бошлиғи С.Саидов, Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи Д. Шерматов, Давлат рақобат қўмитаси бошқарма ўринбосари Ш.Жўраев ва бош мутахасиси В.Дубровскаялар тамонидан қилинган чиқишлар тингловчилар учун қизиқарли бўлди.
Биржа савдоларини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорларининг моҳияти ва аҳамияти, «ЎзРТХБ» АЖ томонидан тадбиркорлик субъектлари учун яратилган илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар, «ЎзРТХБ» АЖ томонидан биржа савдоларини ташкил этилиши ва янги тартибда давлат харидлари, шунингдек корпоратив харидларда иштирок этиш тартиблари бўйича ЎзРТХБ Бош мутахассиси Ф. Шоназаров, ЎзРТХБ Навоий филиали Директори ўринбосари Маклер С.Бекпулатов ва Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва унинг талабларини таъминланиши муаммолари Навоий вилоятида табиий монополиялар субъектлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминланиши масалалари бўйича Навоий шахар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Ҳудудидий бирлашмаси раиси Ш.Рахматов маърузалари тақдим этилди ва муҳокама қилинди.
Ўтказилган семинарлар якуни бўйича тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.